❗️Ўзбекистонда ичимликлардаги шакар миқдори ҳақида огоҳлантиришлар қўйилиши мумкин Қуйидаги мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар қўлланилиши режалаштирилган: ▪️5 граммдан 8 граммгача шакар мавжуд бўлганда — сариқ фонда қора рангда “Ўртача шакар миқдори”; ▪️8 граммдан 11 граммгача шакар мавжуд бўлганда — тўқ сариқ фонда қора рангда “Шакар миқдори юқори”; ▪️11 грамм ва ундан юқори шакар мавжуд бўлганда — қизил фонда оқ рангда “Жуда юқори шакар миқдори — тез-тез истеъмол қилиш саломатликка зарар”. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 96
- 34
- 11
- 1