Бир кунда 5 та олтин. Ўзбекистон Осиё ўйинларида кучли бешликка кириб олди 19 ёшли Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида 14.35 метр натижа билан олтин медалга эга чиқди ва иккинчи бор Осиё ўйинлари ғолибига айланди. Таяниб сакраш бўйича мусобақада қатнашган 51 ёшли Оксана Чусовитина учун эса бу сафарги турнир муваффақиятсиз якунланди. У финалда саккиз спортчи орасида бешинчи натижани қайд этди. Ўзбекистон делегацияси учун бугунги баҳслар сермаҳсул кечди: 6 та спорт турида жами 16 та медал қўлга киритилди, жамоа умумий рейтингда 14-ўриндан 5-ўрингача юқорилади. 👉 https://kun.uz/kr/77433348 Kun.uz расмий канали
- 578
- 238
- 50
- 11
- 5
- 3