← К ленте

Kun.uz | Расмий канал

@kunuzofficialНовости и СМИ

1.2М подписчиковПостов за неделю: 181

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

АҚШ сиёсатида «кўк цунами», Трамп Ҳабибни ишга олмоқчи – ҳафта дайжести 🔘 Трампизм мағлубияти. Президент партияси шармандаларча ютқазди. Энди у икки йил эркин ишлолмайди. 🔘 Исроилда Нетаняҳунинг рақибига ҳукумат тузиш имкони берилди. Ягона имкон – араблар билан келишиш. 🔘 АҚШ Эрон ядро дастури ҳақида маълумот учун 20 миллион $ ваъда қилди. 🔘 Трамп UFC президенти ва Ҳабиб Нурмагомедовни Оқ уйга ишга олмоқчи. «Аҳмоқ сўлчилар»нинг додини бериш учун. 📱 БАТАФСИЛ YOUTUBE'ДА КЎРИНГ

  • 238
  • 189
  • 31
  • 14
  • 12
  • 9
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера

Ўлим жазоси: адолатнинг ғалабасими ёки жамиятнинг мағлубияти? | 5 дақиқа Жиноят содир этган инсонни ўлимга ҳукм қилиш ҳақиқатан ҳам адолатли жазоми ёки уни тиклаш йўлидаги сўнгги уринишми? Ўлим жазоси ҳақидаги баҳслар асрлар давомида тўхтамай келади. Бир томондан, оғир жиноятлар учун қатъий жазо талаб қилинади, бошқа томондан эса инсон ҳаётига нуқта қўйиш орқали адолатни тиклаш мумкинлиги шубҳа остига олинади. Виктор Гюгонинг «Клод Гё» асарида айнан шу масала - инсон тақдири, ижтимоий тенгсизл...

  • 326
  • 127
  • 17
  • 15
  • 13
  • 5
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

Демократлар триумфидаги асосий номлар: улар кимлар? Сайловдаги бир неча ғалаба тарихий аҳамиятга эга бўлди. Сенатда илк мусулмон сенатор, вакиллар палатасида социалист зумер пайдо бўлди. 👉 https://kun.uz/kr/32870191 Kun.uz расмий канали

  • 155
  • 89
  • 11
  • 9
  • 9
  • 3
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера

Россияда мажбурлаб урушга юборилган ўзбекистонлик квадроциклда ҳарбий лагердан қочиб кетди Бухоро вилоятининг Когон туманида яшовчи 35 ёшли эркак ишлаш мақсадида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига борган. Ўша ерда безорилик жиноятида айбланиб, 8 йилга қамалган. Жазони ўташ даврида эса Украинага қарши урушга бориш учун қийноққа солинган. Қамоқдан фронтга олиб кетилган эркак ўзига бириктирилган квадроциклда Донецкдаги ҳарбий лагердан қочиб кетган. 👉 https://kun.uz/kr/28328640 Kun.uz расмий ка...

  • 1.4К
  • 336
  • 196
  • 114
  • 54
  • 24
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера

Вашингтондаги табиат хазинаси: АҚШ Миллий ботаника боғидан репортаж АҚШ пойтахти Вашингтонда нафақат мамлакатнинг сиёсий ва тарихий ҳаётига оид машҳур обидалар, балки табиатни севувчилар учун ҳам ўзига хос масканлар бор. Шулардан бири — АҚШ Миллий дарахтлар ва ўсимликлар боғи - National Arboretum. Шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган ушбу улкан боғ дарахтлар, гуллар ва ноёб ўсимликлар жамланган маскан бўлиш билан бирга, илмий тадқиқотлар ва экологик таълим маркази ҳам ҳисобланади. Kun.uz'...

  • 279
  • 135
  • 13
  • 8
  • 4
  • 3
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

Краковда ўт очган шахснинг уйидан уч киши жасади топилди Полша ички ишлар вазири ўт очган шахс «ўта радикал» ва «ултрамиллатчи» қарашларга эга бўлганини маълум қилган. Мамлакат бош вазири Краковдаги ҳодисани теракт деб баҳолаган. 👉 https://kun.uz/kr/70090510 Kun.uz расмий канали

  • 245
  • 176
  • 55
  • 33
  • 19
  • 11
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера

Дунёга келганидан бери фарзандининг дардига даво излаб юрган онаизор ҳикояси Оғир туғма хасталикдан азият чекиб келган 10 ёшли Фирдавс Эргашевнинг онаси Сабоҳат опа ўн йил давомида фарзандининг соғайиши учун курашди. Оғир ташхис, кетма-кет 6 та мураккаб операция, шифохонадаги бедор тунлар, изтироб ва кўз ёшлари... Аммо онаизор бир лаҳза ҳам умидини узмади. Президент эътибори туфайли Фирдавс Болалар миллий тиббиёт марказида ноёб юқори технологик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бугун у соғл...

  • 784
  • 450
  • 177
  • 63
  • 3
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

UzAuto Motorsʼнинг соф фойдаси кескин камайди. Нега? UzAuto Motors’нинг соф фойдаси 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида қарийб икки бараварга камайди. Бунга ички бозорда Cobalt каби оммабоп моделлар савдосининг кескин пасайиши, омборларда захираларнинг тўпланиб қолиши ҳамда ёнилғи нархлари ошиши фонида харидорларнинг электромобил ва гибрид автомобилларга, шунингдек, Хитой брендларига эътибори кучайгани таъсир қилаётган бўлиши мумкин. 👉 https://kun.uz/kr/21539878 Kun.uz расмий канали

  • 1.6К
  • 515
  • 229
  • 30
  • 24
  • 19
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера

Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилди АҚШ президенти Доналд Трамп UFC раҳбари Дэйна Уайтга Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилди, шунингдек, UFC чемпионатининг бошқа мамлакатдан бўлган таниқли иштирокчиларини ҳам ишга жалб қила олиш имкониятига қизиқди. Трамп ўз постида россиялик Ислам Махачев ва Хабиб Нурмагомедов номларини ҳам тилга олган. «Бизга бу одамлар телба сўллардан ҳимояланиш учун керак», – деган АҚШ президенти UFC жангчилари фотосуратлари илова қили...

  • 848
  • 258
  • 45
  • 30
  • 26
  • 7
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера

Хитойда телебошловчи роботлар намойиш этилди Улар эркак ва аёл қиёфасида, инсоннинг табиий ўлчамларига мос равишда яратилган бўлиб, сунъий тери, юз ифодаларини бошқариш тизимлари ҳамда ахборот билан ишлашга мўлжалланган сунъий интеллект билан жиҳозланган. 👉 https://kun.uz/kr/11224924 Kun.uz расмий канали

  • 195
  • 185
  • 83
  • 59
  • 24
  • 13
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

Самолётда йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган шифокор тақдирланди Ҳасан Комилов шу йил 11 октябр куни Тошкент – Сеул йўналишидаги HY511 рейсида саломатлиги кескин ёмонлашган аёлга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолганди. 👉 https://kun.uz/kr/80239784 Kun.uz расмий канали

  • 800
  • 221
  • 46
  • 25
  • 9
  • 8
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

«Сити» аутсайдерга ютқазди, «Реал» «Барса»га етиб олди «Шаҳарликлар» қаторасига уч ўйинда мағлуб бўлди ва «Арсенал»дан 6 очкога ортда қолиб кетди; «Сити»нинг «Ноттингҳэм»дан мағлубияти «МЮ»ни хавфли ҳудудга тушириб юборди. «Реал» эса Винисиуссиз ғалабали серия қайд этмоқда; бугун мадридликларнинг турнир жадвалидаги асосий рақобатчилари – «Атлетико» ва «Барса» ўзаро ўйнайди. 📹 👉 https://kun.uz/kr/21021001 Kun.uz расмий канали

  • 206
  • 87
  • 36
  • 17
  • 11
  • 6
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера

Краков марказида ўт очилди. 6 киши ҳалок бўлган Ҳарбий формада бўлган жиноятчи узун стволли қуролдан фойдаланган ҳолда автомобилдан туриб кўчадаги одамларни ўққа тутган. Жиноятчини қўлга олиш вақтида полициячилардан ҳам икки нафари яраланган. 📹 👉 https://kun.uz/kr/79443682 Kun.uz расмий канали Краков марказида ўт очилди. 6 киши ҳалок бўлган Ҳарбий формада бўлган жиноятчи узун стволли қуролдан фойдаланган ҳолда автомобилдан туриб кўчадаги одамларни ўққа тутган. Жиноятчини қўлга олиш вақтид...

  • 301
  • 224
  • 60
  • 33
  • 18
  • 8
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИвчера
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

Қурилишда яна можаро, тезлашган инфляция ва талабаларга мажбурият — ҳафта дайжести ➖Газсиз аҳолига электрдан чегирма кучга кирди; пропан таъминотида эса янги нарх ва компенсация миқдори тасдиқланди. ➖Иссиқлик тарифлари “кутилганидан баланд” сакраши мумкин: Марказий банк инфляция прогнозини оширди. ➖ЖСТга аъзолик кейинги йилга қолди: иқтисодиётда давлат иштироки музокараларни мураккаблаштиряпти. ➖“Imarat иши” ва бирёқлама шартномалар: қурилишдаги эскроу қонуни нега кечикяпти? Ортда қолаётган...

  • 315
  • 35
  • 33
  • 25
  • 19
  • 7
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИ7 ноября 2026

«Онамни узоқдан бўлса ҳам кўрсам...» – болаликдаги танловнинг оғир армони Азиза 10 ёшида ота-онаси ажрашганда отаси билан қолишни ўзи танлаган. Ўшанда бу қарор уни қандай ҳаёт кутаётганини билмаган боланинг танлови эди. Кейинги йилларда у зўравонлик, муҳтожлик ва йўқотишларни бошдан кечирди. Йўл-транспорт ҳодисасида оёғи синган Азиза ҳали тўлиқ соғаймаган. Шифокорлар унга юришни чеклашни буюрган, аммо фарзандларини боқиш зарурати бунга имкон бермайди. Курерлик қилиб рўзғор тебратаётган аёл бую...

  • 540
  • 358
  • 44
  • 25
  • 20
  • 13
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИ7 ноября 2026
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

Трампнинг кучайиши ва сусайиши: бу дунё учун нимани англатади? АҚШ демократияси ва давлатчилиги трампизм тўлқинини енгди. Бу – дунё бўйлаб бошқа давлатларда ҳам популистлар, миллатчилар, ксенофоблар, изоляционистлар ва олигархларнинг ҳам попугини пасайтиради. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида Америкадаги оралиқ сайловлар натижасининг глобал аҳамияти ҳақида сўз юритади. 📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

  • 292
  • 147
  • 45
  • 18
  • 11
  • 6
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИ7 ноября 2026
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

Бизнес-шериклар ўртасида низо: “Imarat иши”да воқеалар ривожи Imarat амбассадори Шаҳзода Муҳаммедова муаммоларда турмуш ўртоғининг ҳамкори Жасур Азизовни айблаб чиқди. Ҳамдамов ҳам ўз баёнотида Азизов унга таҳдид қилиб, “офисга киритмаётгани”, компания номини ҳам унинг розилигисиз ўзгартиришганини иддао қилган. Интернетда тарқалган аудиода эса Ҳамдамов “вазият издан чиқиб кетгани” сабаб “офисга боришга уялаётгани”ни айтиб, брендни ўзгартиришни таклиф қилади. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

  • 452
  • 317
  • 52
  • 41
  • 40
  • 18
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИ7 ноября 2026
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

Сурхондарё вилояти ҳокимини алдашга уринган амалдор 3 йилга қамалди 2026 йил 2 июн. Соат тахминан 18:30. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг қўл телефони жиринглади. Ҳоким қўнғироққа жавоб берди. "Мен администрациядан фалончиман, афғонистонлик тадбиркор Термиз шаҳридаги "Дипломат" ресторани ҳудудига кўп қаватли уй қурмоқчи, шунга рухсат олишда амалий ёрдам керак", деди қўнғироқ қилаётган одам. "Администрацияданман" деб қўнғироқ қилган бу шахс Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитас...

  • 1.4К
  • 372
  • 72
  • 68
  • 25
  • 25
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИ7 ноября 2026
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

Ёнғин чиқишига сабаб бўлган шахслардан товон ундирилади Янги қонунга биноан, ёнғин оқибатида жароҳат олганлар ва қурбонларнинг яқинлари моддий ва маънавий зарар қопланишидан ташқари, товон тўланишини ҳам талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Товон миқдорини суд белгилайди ва бу сумма БҲМнинг ҳозирги ставкасида 1,32 млрд сўмгача етиши мумкин. 👉 https://kun.uz/kr/13823564 Kun.uz расмий канали

  • 218
  • 185
  • 78
  • 46
  • 46
  • 11
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИ7 ноября 2026
  • Фото поста канала  Kun.uz | Расмий канал

Ёзда 22 минг, қишда 550 минг сўм: газ учун тўлов нимага боғлиқ? Kun.uz ва DOMO 3,8 млн газ ҳисоблагичидан олинган 12 ойлик истеъмол маълумотларини таҳлил қилиб, газ сарфи нимага боғлиқлигини ўрганди. Ҳовли уйларда ўртача ойлик газ сарфи июлда 20 м³, январда эса 500 м³ ни ташкил этган. Бу июлдагига нисбатан 25 баравар кўп. Бир уйга тўғри келадиган ўртача газ сарфи Тошкент шаҳрида энг юқори бўлган. Ваҳоланки, пойтахтдаги ҳовли уйларнинг ўртача майдони вилоятлардагидан кичикроқ. DOMO шу маълумотл...

  • 361
  • 169
  • 50
  • 43
  • 12
  • 10