Ўзбекистон пневматик тўппончадан ўқ отишда олтин олди Владимир Свечников рекорд янгилаган ҳолда чемпионликни нишонлади. Бу Ўзбекистон учун Осиё ўйинларида ўқ отишда 32 йиллик танаффусдан кейин қўлга киритилган илк олтин медал бўлди. Шунингдек, академик эшкак эшувчилар жамоаси яна учта медалга эга чиқишди ва турнирни 9 та медал (10 имкониятдан) билан якунлашди. Ўзбекистон делегацияси ўз ҳисобидаги олтинлар сонини 4 тага етказди (11 та кумуш ва 8 та бронза ҳам бор) ва умумий рейтингда 7-ўринга кўтарилди. 👉 https://kun.uz/kr/64136491 Kun.uz расмий канали
- 797
- 234
- 54
- 28
- 7
- 4
- 1