Президент қишлоқ хўжалиги ходимларини пахта ҳосилидаги рекорд натижа билан табриклади Ўзбекистонда 2026 йилда 5 миллион тоннадан зиёд пахта йиғиб олинди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фермерларга йўллаган табригида бу йил фермерлар пахтадан 13–14 триллион сўм соф фойда олиши кутилаётганини билдирди. Давлат раҳбарининг 4 ноябрдаги табригида ушбу натижа Янги Ўзбекистон тарихидаги рекорд сифатида қайд этилди. Президент уни «пахтачилик соҳасидаги Янги Ўзбекистон мўъжизаси» деб атаб, деҳқонлар, фермерлар, агрономлар, сувчилар, механизаторлар, олимлар ва кластер ходимларига миннатдорлик билдирди. 👉 https://kun.uz/kr/00279438 Kun.uz расмий канали
- 701
- 267
- 237
- 86
- 36
- 26
- 4
- 3