☄️Усмоновнинг ғалабаси Европадаги санкциялар тизимини ўзгартириши мумкин — Die Welt Германиянинг нуфузли нашрига кўра, Европа Иттифоқи Усмоновга санкция қўллашда тасдиқланмаган айбловларга таянган. Германия расмийлари эса қарийб уч йил давомида унинг суд орқали ҳимояланишига тўсқинлик қилган. Энди Германия Федерал олий суди бу ҳаракатларни ноқонуний деб топди. Ушбу қарор санкцияга тушган 3000 дан ортиқ шахс учун тарихий прецедент бўлиши мумкин. Энди Европадан ўз айбловларини судда исботлаш талаб қилиниши мумкин. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 25
- 7
- 3
- 2