🇷🇺🇩🇪🇪🇺 Германия суди Усмоновнинг Европа Иттифоқи кенгашига қарши даъвосини тўсиб қўйишни ноқонуний деб топди Германиянинг Die Welt нашри бизнесменнинг суддаги ғалабасига бағишланган мақола эълон қилди. Ушбу қарор Европа Иттифоқининг санкциялар қўллаш амалиётини ўзгартириши мумкин. Нашр маълумотига кўра, Европа Иттифоқи Усмоновга нисбатан тасдиқланмаган айбловлардан фойдаланган, Германия расмийлари эса қарийб уч йил давомида унинг суд орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишига тўсқинлик қилган. Эндиликда Германия Федерал олий суди ушбу ҳаракатларни ноқонуний деб топди. Қарор Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидаги 3000 дан ортиқ шахс учун тарихий прецедентга айланиши мумкин. Энди Европа Иттифоқидан ўз айбловларининг асосли эканини Европа судларида исботлаш талаб қилиниши мумкин. Батафсил Gorizontда...
- 80
- 58
- 7
- 6
- 2