← К ленте

23.5° бурчак остида

@burchakostidaПолитика и власть

32.5К подписчиковПостов за неделю: 186

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера
  • Фото поста канала  23.5° бурчак остида

🇺🇸🇺🇦🇦🇪🇷🇺 АҚШ Абу-Дабидаги уч томонлама музокаралардан олдин NATO, Европа Иттифоқи ва Украина вакиллари билан учрашув ўтказади Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Жаред Кушнер маълум қилди. "Украина можаросини узоқ муддатга ҳал қилиш учун хавфсизлик масалалари бўйича Россия ва АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилиши керак бўлади", — деди Кушнер. 🔥 @burchakostida

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇺🇦🇺🇸🇦🇪🇷🇺 NATO Абу-Дабида бўлиб ўтадиган Украина бўйича музокараларга алянс бош котиби Марк Рюттенинг аппарат раҳбари Жеффри ван Левенни юборади. NATO вакилининг ушбу учрашувда айнан қандай форматда иштирок этиши ҳозирча маълум қилинмаган — Euronews. 🔥 @burchakostida

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера
  • Фото поста канала  23.5° бурчак остида

Норозиликлaрдан кейин Инфантино Жаҳон чемпионатидаги иштирокчилар сонини 48 тадан 64 тага ошириш фикридан қайтди Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино янги муддатга қайта сайланган тақдирда ҳам футбол бўйича жаҳон чемпионатларидаги жамоалар сонини 64 тага оширмасликка қарор қилди. Бу ҳақда у спорт федерацияси президиуми аъзоларига маълум қилди, деб хабар берди Британиянинг The Times газетаси ўз манбаларига таяниб. Инфантино чемпионатни кенгайтириш режалари ҳақида 11 июл ...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇺🇸 Доналд Трамп UFC раҳбари Дэйна Уайтни бошқа амалдор билан адаштириб, унга расмий лавозим таклиф қилди Доналд Трамп яқинда UFC раҳбари Дэйна Уайтга Оқ уй матбуот котиби лавозимини эгаллашни таклиф қилган эди. Аммо аслида гап мутлақо бошқа одам — Данна Уайт исмли аёл ҳақида бориши керак бўлган. Данна Уайт Трампнинг биринчи президентлик муддати даврида Пентагон матбуот котиби лавозимида ишлаган. Маълум бўлишича, номзодлар рўйхатида айнан шу аёлнинг исми келтирилган, бироқ Трамп ёрдамчилари т...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера
  • Фото поста канала  23.5° бурчак остида

🇹🇷🇦🇿 Эрдўған Туркия ва Озарбойжон ўртасидаги қардошлик ришталарига ҳеч ким соя сололмаслигини айтди Туркия президенти Анқара ва Боку ўртасидаги дўстликни бузишга уринишлар бўлаётганини айтди. Ражаб Тоййиб Эрдўған бу ҳақда Озарбойжондан қайтиш чоғида самолёт бортида журналистларга маълум қилди. "Туркия ва Озарбойжон — шодлигу қайғуда бирга бўлган икки қардош давлатдир. Бизнинг илиқ муносабатларимиз, бирдамлигимиз ва қардошлигимизга ҳеч ким соя сололмайди. Биродарим Илҳом Алиев билан бир-би...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера
  • Фото поста канала  23.5° бурчак остида

#kunmavzusi Исроилда янги ҳукумат тузиш жараёни 8 ноябр куни расмий босқичга ўтди. Шу куни Исроил президенти Ицҳак Герцог “Яшар” партияси раҳбари Гади Айзенкотга ҳукумат тузиш ваколатини топширди. Энди Исроилни ким бошқаради? Нетаняҳу мамлакат Бош вазири лавозимидан кетадими? Гади Айзенкот ким? Бугунги видеомизда шу ҳақда батафсил маълумот келтирилган. Youtube саҳифамизга уланинг, видеоларимиз ёқса, лайк ва изоҳ қолдиришни унутманг. Тўлиқ видео: 👉 https://youtube.com/watch?v=q6BPEYuRg9M&si=...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера
  • Фото поста канала  23.5° бурчак остида

🇭🇺 Венгрия собиқ бош вазирининг укаси қўлга олинди, у одам савдоси гумонланмоқда Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбаннинг укаси Арон Орбан чегарадан одамларни ноқонуний олиб ўтиш иши бўйича қўлга олинди, деб хабар бермоқда Венгрия оммавий ахборот воситалари. Мамлакатнинг амалдаги бош вазири Петер Мадяр ҳам бу хабарга эътибор қаратди. "Матбуотдаги хабарларга кўра, Виктор Орбаннинг укаси Арон Орбан одамларни чегарадан ноқонуний ўтказишда гумонланиб ҳибсга олинган. Активларни қайтариш ва ҳ...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇹🇷 Туркиядаги металлургия заводида юз берган кучли портлашда 6 киши ҳалок бўлди Сўнгги маълумотларга кўра, Измир вилоятида содир бўлган ҳодисада олти киши ҳалок бўлган, яна 13 киши жароҳатланган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Вайроналар остида қолган саккиз кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Измир губернаторлиги портлаш пўлат қуйиш жараёнида юз берган бўлиши мумкинлигини билдирди. Тахминларга кўра, юк кўтарувчи кран узилиб, металл эритиладиган печ ичига қулаган. Ҳодисанинг якуний са...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇷🇺 Россиянинг айрим ҳудудларида ёқилғи сотиш чекланмоқда Ленинград вилоятида бир кишига 30 литргача бензин ва 50 литргача дизел ёқилғиси сотиш тавсия қилинди. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Дрозденко маълум қилди. Чекловлар Украина дронларининг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлари қайта бошланганидан кейин жорий этилмоқда. Красноярск ўлкасида ҳам "Роснефт" шохобчаларида ёқилғи сотиш чекланган. Забайкале ўлкаси расмийлари компания Россиянинг барча ҳудудларида бензин сотишга...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера
  • Фото поста канала  23.5° бурчак остида

🇪🇺Европа Иттифоқи вакиллари Абу-Дабидаги музокараларга киритилмаслиги мумкин 10 ноябр куни Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина ўртасида бўлиб ўтадиган музокараларда Европа Иттифоқи вакиллари бевосита иштирок этмаслиги мумкин. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди. Учрашувда Европа комиссияси ва Европа кенгаши вакиллари, шунингдек, Франция, Германия ва Буюк Британиянинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари қатнашиши кутилмоқда. Нашр манбасига кўра, европаликлар музокаралар залига киритилмасли...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера
  • Фото поста канала  23.5° бурчак остида

🇺🇸Nvidia раҳбари рафиқасига хиёнат қилганини тан олди: компания унинг Хитой разведкаси билан алоқаларини текширмоқда Nvidia директорлар кенгаши компания раҳбари Женсен Хуангнинг Хитой разведкаси билан эҳтимолий алоқалари юзасидан мустақил текширув бошлади. Бу ҳақда The New York Times хабар берди. Маълумотларга кўра, Хуанг хитойлик тадбиркор аёл Элис Хуан билан интим муносабатда бўлганини тан олган. АҚШ махсус хизматлари аёлни Хитой разведкаси билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилмоқда. Хуан...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇪🇺Bloomberg: “Европада Patriot тизимлари учун ракеталар захираси камайиб бормоқда” Bloomberg нашри манбаларга таяниб хабар беришича, Европа давлатларида Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун мўлжалланган ракеталар захираси тугаб бормоқда. Европа Иттифоқи давлатлари АҚШдан қурол-аслаҳа захираларини тўлдириш бўйича кафолат олмасдан туриб, Украинага ушбу ҳаво мудофаа тизимларини беришни истамаётгани айтилмоқда. Доналд Трамп маъқуллаган Украинага 2,1 миллиард долларлик ракета сотиш кели...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇺🇦 Украина Қуролли кучлари таркибида Космик кучлар ташкил этилади Украина Олий Радаси мамлакат Қуролли кучлари таркибида Космик кучларни ташкил этиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Украина ОАВлари хабар берди. Маълум қилинишича, янги қўшин тури ракета таҳдидларига қарши курашиш билан шуғулланади. Жумладан, Россиянинг "Орешник" ракетасига қарши чоралар кўриш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, Украина разведка ва Россия қўшинларини кузатиш учун ўз ҳарбий сунъий йўлдошларини яратишни ре...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера
  • Фото поста канала  23.5° бурчак остида

🇫🇷ЕИ Россияни Франциядаги тартибсизликлар ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишда айблади Европа Иттифоқи ҳисоботига кўра, Россия билан боғлиқ “Операция”“Перегрузка“тармоғи Франциядаги намойишлар ва тартибсизликлар ҳақида сохта хабарлар тарқатган. Reuters хабар беришича, тармоқ Ғарб оммавий ахборот воситалари номидан сохта видеолар тайёрлаб, мигрантлар намойишчиларга нисбатан зўравонлик қилгани ва Францияда терактлар тайёрланаётгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатган. Европа Иттифоқи фикрича, бунд...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера
  • Фото поста канала  23.5° бурчак остида

🇺🇸 Рубио G7 учрашувида БМТ ва сунъий интеллект масалаларини кўтармоқчи АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Францияда бўлиб ўтадиган G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида БМТ фаолияти устидан назорат ва сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишини билдирди. "Биз БМТда масъулият ва ҳисобдорликни кучайтириш, шунингдек, сунъий интеллект соҳасида янги технологияларни ривожлантиришга устувор аҳамият бериш масалаларига эътибор қаратамиз", — деб ёзди Рубио X ижтимоий тармоғида....

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇷🇺 Россия баллистик ракеталарни Patriot тизими ишлаб чиқарадиган ракеталардан тезроқ ишлаб чиқармоқда Россия баллистик ракеталарни Patriot ҳаво мудофаа тизими учун мўлжалланган ракеталар ишлаб чиқариш ҳажмидан ҳам тезроқ ишлаб чиқармоқда. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбасига таяниб хабар берди. Доналд Трампнинг Patriot тизими учун ракеталарни Украинада ишлаб чиқаришга рухсат бериш ҳақидаги ваъдаси ҳозирча амалга ошмаган. Шунингдек, Европанинг бешта йирик давлати феврал ойида арзон ҳаво мудофаа ти...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇹🇷Туркиянинг Измир вилоятидаги металлургия заводида портлаш содир бўлди Туркиянинг ғарбий қисмида жойлашган Измир вилояти Алиага туманидаги металлургия заводида портлаш юз берди. Бу ҳақда DHA ахборот агентлиги хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса HABAŞ Demir-Çelik корхонасида содир бўлган. Ҳозирча портлаш сабаблари ва жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган. 🔥@burchakostida

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇰🇿 Қозоғистон ноёб металларни қайта ишлаш саноатини ривожлантирмоқчи Қозоғистон ноёб ер металларини қайта ишлаш бўйича ўз саноатини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нагаспаев маълум қилди. Унинг айтишича, Қозоғистон геологик қидирув ва кончиликдан тортиб, хомашёни қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўймоқчи. Айниқса, юқори технологияли соҳалар учун зарур бўлган материалларни мамлакатнинг ўз...

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇷🇺🇺🇦Абу-Дабидаги музокаралар АҚШ воситачилигида ўтказилади Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Абу-Дабида Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар АҚШ воситачилигида бўлиб ўтади. 🔥@burchakostida

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера

🇨🇺🇺🇸 Куба АҚШнинг эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларига тайёргарлик кўрмоқда Куба ҳукумати АҚШ томонидан ҳарбий операция ўтказилиши эҳтимолини истисно қилмаяпти. Мамлакат эҳтимолий ҳарбий тўқнашувларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Кубанинг БМТдаги доимий вакили Эрнесто Соберон Гусман ТАСС агентлигига берган интервюсида маълум қилди. Дипломатнинг айтишича, Кубада ҳар жума куни мудофаа масалаларига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Уларнинг мақсади аҳолини мамлакат мустақиллиги ва ҳудудий яхлитли...