Эрон дипломатларининг Самарқанд ҳақидаги баёнотлари – таҳлилчилар назарида Kun.uz “Геосиёсат” дастурининг жонли эфирдаги бугунги сонида Эрон элчихоналарининг “Самарқанд – форс маданий мероси” деган баёнотлари ҳам муҳокама қилинди. Айрим экспертлар буни эҳтиётсизлик деб баҳолаган бўлса, бошқалар бундай ёндашув Теҳроннинг империалистик амбицияларидан дарак беради деган фикрда. Аммо таҳлилчилар бир фикрда якдил: Самарқанд меъморчилигини фақат форс цивилизациясига боғлаш – Темурийларнинг тарихий ролини четда қолдиради. Боз устига, Эрон ҳокимиятида туркийларнинг бўлиши – Амир Темурдан ҳам аввалроққа бориб тақалади ва ҳозиргача давом этиб келяпти. Kun.uz расмий канали
- 597
- 361
- 103
- 42
- 25
- 20
- 3