🇺🇿🇮🇷🇺🇸 Бир қатор сиёсий мазмундаги баёнотлар ортидан Эрон элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди — Ўзбекистон ТИВ Эроннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди. Шу сабабли Эрон томонига Ўзбекистоннинг қатъий этирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилди. "Бунга Эроннинг айрим хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан Х ижтимоий тармоғида Самарқанднинг тарихий-маданий меросини бирёқлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилувчи материаллар эълон қилингани сабаб бўлди. Учрашувда Эрон элчисига Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилди", дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида. ТИВга кўра, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Ўзбекистоннинг бошқа тарихий шаҳарлари мероси кўп асрлар давомида шаклланган бой ва кўп қиррали тарихий-маданий тараққиётнинг ажралмас қисмидир. Самарқанднинг тарихий-маданий қиёфаси ўзбек халқининг кўп асрлик тарихи, давлатчилик анъаналари ва маданий тараққиётини акс эттириши таъкидланган. Ўзбекистон томони Эрон дипломатик ваколатхоналарининг ижтимоий тармоқлардаги тегишли постларини олиб ташлаш ва келгусида бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик чораларини кўришни талаб қилган. Аввалроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқандга ташрифи давомида Регистон майдонида видеомурожаат эълон қилиб, шаҳарнинг тарихан халқаро савдо ва тижоратдаги муҳим ўрнини таъкидлаганди. Шундан сўнг Эроннинг Арманистон, Зимбабве ва Болгариядаги элчихоналари Х ижтимоий тармоғида Рубио иштирокидаги сурат ва видеоларни эълон қилиб, Самарқанддаги меъморий обидаларни форс ёки Эрон-ислом цивилизацияси мероси сифатида тақдим этган. 🔥 @burchakostida
Узбекистан выразил протест Ирану из-за публикаций о культурном наследии Самарканда
Похожие посты
- 👍 633
- ❤ 393
- 😁 107
- 🤔 44
- 🔥 25
- 🤯 21
- 👍 300
- ❤ 204
- 👎 19
- 😁 12
- 🤬 7
- 🔥 4
- 👍 934
- ❤ 110
- 👏 68
- 🤣 68
- 🥴 20
- 🤬 18
- ❤ 59
- 👍 41
- 🤔 13
- 👏 2
- 🤣 2
- 👎 1
- 👍 23
- ❤ 7
- 🔥 5