Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficialНовости и СМИ8 ноября 2026, 12:03

Дунёга келганидан бери фарзандининг дардига даво излаб юрган онаизор ҳикояси Оғир туғма хасталикдан азият чекиб келган 10 ёшли Фирдавс Эргашевнинг онаси Сабоҳат опа ўн йил давомида фарзандининг соғайиши учун курашди. Оғир ташхис, кетма-кет 6 та мураккаб операция, шифохонадаги бедор тунлар, изтироб ва кўз ёшлари... Аммо онаизор бир лаҳза ҳам умидини узмади. Президент эътибори туфайли Фирдавс Болалар миллий тиббиёт марказида ноёб юқори технологик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бугун у соғлом ҳаётга қайтиб, мустақил овқатланяпти. ССВ Матбуот хизмати бир онанинг ўн йиллик изтироблари, орзу-умидлари ва бугунги қувончи ва шукронасини “Ҳаётга қайтдим: Президентга мактуб” видеолойиҳасида таъсирчан усулда ифодалади. Kun.uz расмий канали

  • 789
  • 451
  • 179
  • 63
  • 3