«Онамни узоқдан бўлса ҳам кўрсам...» – болаликдаги танловнинг оғир армони Азиза 10 ёшида ота-онаси ажрашганда отаси билан қолишни ўзи танлаган. Ўшанда бу қарор уни қандай ҳаёт кутаётганини билмаган боланинг танлови эди. Кейинги йилларда у зўравонлик, муҳтожлик ва йўқотишларни бошдан кечирди. Йўл-транспорт ҳодисасида оёғи синган Азиза ҳали тўлиқ соғаймаган. Шифокорлар унга юришни чеклашни буюрган, аммо фарзандларини боқиш зарурати бунга имкон бермайди. Курерлик қилиб рўзғор тебратаётган аёл буюртмачилардан бир нарсани — буюртмаларини пастга тушиб қабул қилиб олишни сўрайди. Унинг ҳаёти эса оддий курерлик машаққатларидан анча оғирроқ. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
- 540
- 359
- 45
- 25
- 20
- 13
- 6