Ёзда 22 минг, қишда 550 минг сўм: газ учун тўлов нимага боғлиқ? Kun.uz ва DOMO 3,8 млн газ ҳисоблагичидан олинган 12 ойлик истеъмол маълумотларини таҳлил қилиб, газ сарфи нимага боғлиқлигини ўрганди. Ҳовли уйларда ўртача ойлик газ сарфи июлда 20 м³, январда эса 500 м³ ни ташкил этган. Бу июлдагига нисбатан 25 баравар кўп. Бир уйга тўғри келадиган ўртача газ сарфи Тошкент шаҳрида энг юқори бўлган. Ваҳоланки, пойтахтдаги ҳовли уйларнинг ўртача майдони вилоятлардагидан кичикроқ. DOMO шу маълумотлар асосида хонадонларнинг газ тежамкорлиги рейтингини тузади. Рейтинг натижаларига кўра, 800 дан ортиқ хонадонга 5 млн сўмлик ваучер ва маиший техника берилади. Совғаларнинг умумий қиймати қарийб 4,3 млрд сўмни ташкил этади. 👉 https://kun.uz/kr/99503769 Kun.uz расмий канали
- 361
- 170
- 50
- 43
- 12
- 10
- 6