Ўзбекистонда авиаёқилғи нархи жаҳондаги ўртача нархга боғланади Президент резидент авиакомпаниялар учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар жорий этилишини маълум қилди. Хусусан, 2027 йилдан авиаёқилғи нархи жаҳондаги ўртача нархга боғланган ҳолда шакллантирилади. Авиаёқилғи аксиз солиғидан озод этилиб, қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси қўлланади. Яқин йилларда авиация орқали йўловчи ташиш ҳажмини 25 миллион нафарга етказиш мақсад қилинган. 👉 https://kun.uz/kr/04946679 Kun.uz расмий канали
- 455
- 189
- 178
- 59
- 28
- 11
- 1