Тошкентдаги янги халқаро аэропорт яқинида 5 млрд долларлик «Aerocity» қурилади Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорликда 1 300 гектар майдонда қурилаётган янги халқаро аэропортга туташ 800 гектар майдонда 5 миллиард долларлик “Aerocity” лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа доирасида логистика ва электрон тижорат марказлари, нуфузли брендлар, замонавий меҳмонхоналар ҳамда турар жойларни қамраб олган яхлит экотизим яратилади. Мутасаддиларга 2027 йилнинг 1 июлига қадар ҳудуднинг мастер-режасини якунлаб, маҳаллий ва хорижий инвесторларга тақдим этиш топширилди. Иллюстрация: ChatGPT @burgutuzb
- 67
- 15
- 13
- 9
- 8
- 2