Ангрен – Поп иккинчи темир йўл линияси қурилиши мумкин Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, келгуси йилда Ангрен – Поп темир йўл линияси модернизация қилинади, ушбу йўналишда иккинчи линия қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Апрель ойидан Тўқимачи – Ангрен йўналишида иккинчи темир йўл қурилиши бошланади. Шунингдек, Тошғузор – Қумқўрғон участкаларини модернизация қилиш якунланади, Андижон – Хонобод ва Қумқўрғон – Қудуқли йўналишлари тўлиқ электрлаштирилади. Тошкент – Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги темир йўл линияси қурилиши бошланади. @burgutuzb
- 57
- 16
- 13
- 11
- 1