Фарғона шаҳрида боғча болалари овқатдан заҳарлангани гумон қилинмоқда Фарғона шаҳридаги 3 та боғчанинг 51 нафар тарбияланувчиси тана ҳарорати кўтарилиши, қорин соҳасида оғриқ, ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг 28 нафари юқумли касалликлар шифохонасида қолмоқда. Тарбияланувчиларнинг овқатдан заҳарлангани ўз тасдиғини топса, бу шу йилнинг ўзида Фарғонада боғча болаларининг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ иккинчи ҳолат бўлади. 👉 https://kun.uz/kr/72558949 Kun.uz расмий канали
- 291
- 148
- 113
- 22
- 9
- 7
- 1