#Тезкор ❗️ Фарғонада учта боғчада 51 нафар бола касалланди Маълум қилинишича, 2-, 7- ва 47-сонли боғчалар тарбияланувчиларида иситма, қорин оғриғи, кўнгил айниши ва ич кетиши каби аломатлар кузатилган 26 октябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, 28 нафар бола юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор, оғир аҳволдаги беморлар йўқ. Қолган 23 нафар болага уйда даволанишга рухсат берилган. Ҳозирда болалар истеъмол қилган озиқ-овқат маҳсулотлари текширилмоқда. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 62
- 15
- 6
- 4
- 2
- 2