“Толибон” Қўштепа канали тез орада Амударёдан сув ола бошлашини маълум қилди. Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўтган ҳафта канал 2030 йилгача Амударёдан сув олмаслигини айтганди Афғонистон Миллий тараққиёт корпорацияси 25 ноябр куни эълон қилган видеохабарида Қўштепа канали қурилиши якуний босқичга киргани, “яқин орада” Амударёдан сув олиш бошланишини маълум қилди. Хабарда Афғонистон Миллий тараққиёт корпорацияси Қўштепа каналининг иккинчи босқичидаги ишлар 99 фоизга етганини билдирган. Корпорация матбуот котиби Набиуллоҳ Аргҳандивол сув олиш иншооти қуриб битказилгач, Амударё суви яқин орада каналга йўналтирилишини айтган. Аввалроқ иккинчи босқичдаги қазиш ишлари якунига яқинлашгани, канал бўйлаб кўприклар ва сув оқимини бошқарувчи иншоотлар қурилаётганини маълум қилинганди. Бу ишлар тугагач, Амударё суви Фарёб вилоятининг Андхўй туманигача етиб бориши кўзда тутилган. Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 19 ноябр кунги матбуот анжуманида Қўштепа канали 2030 йилгача Амударёдан сув олмаслигини айтганди. Вазир сув кам келадиган йилларда канал орқали қанча сув олиниши Афғонистон билан музокара мавзуси бўлишини таъкидлаган. Афғонистон Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги трансчегаравий сувларга оид келишувларга қўшилмаган. “Толибон” ҳокимиятининг халқаро тан олинмагани расмий Кобул билан шартномалар тузиш масаласини муракккаблаштиради. “Толибон” 2021 йил август ойида ҳокимиятга қайтгач, 2022 йилда мамлакат шимолида Қўштепа канали қурилишини бошлаган. Лойиҳа бўйича қарийб 285 километрлик канал Балх, Жузжон ва Фарёб вилоятларида 550 минг гектарга яқин ерни суғоришга мўлжалланган. Афғонистондаги Қўштепа каналининг биринчи участкасида сув оқими 2023 йилдаёқ кузатилган. “Ўзбеккосмос” маълумотига кўра, ўша йил октябрида биринчи босқичдаги вақтинчалик тўсиқлар олиб ташлангач, канал ўзанида сув оқа бошлаган. 🔥 @burchakostida
Ход строительства канала Коштепа и перспективы дефицита водных ресурсов в Узбекистане
Похожие посты
- 😁 1.2К
- 🤯 434
- ❤ 213
- 😢 129
- 🤔 108
- 👍 33
- 👎 673
- 😁 171
- ❤ 58
- 🤬 51
- 👍 31
- 👌 6
- 😡 83
- ❤ 39
- 🤣 9
- 👍 7
- 😱 5
- 🥴 4
- 👎 216
- 🤬 68
- ❤ 31
- 😁 16
- 🤔 10
- 🤣 4
- ❤ 12
- 🤔 4