Тошкентда яна бир журналист ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди Demokrat.uz раҳбари, журналист Фазлидинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаров 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди. 11 ноябрь куни Миробод туман судида эълон қилинган ҳукмга кўра, Фазлидинхон Меҳмонов товламачилик, фирибгарлик ва қурол-яроғнинг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ жиноятларда айбли деб топилиб, 10 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этилди. Азиз Ғоипназаров эса товламачиликда айбдор деб топилиб, 10 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳар икки маҳкум жазони умумий тартибли колонияда ўтайди. Шунингдек, Меҳмоновдан жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш белгиланди. @burgutuzb
- 36
- 15
- 10
- 5
- 1