«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми эълон қилинди «Demokrat.uz» раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куниги ҳукмга кўра, Меҳмонов товламачилик, фирибгарлик ва қуролнинг қонунга хилоф муомаласида айбли деб топилиб, 10 йил 3 ойга озодликдан маҳрум этилди. Азиз Ғоипназаров эса товламачилик жинояти учун 10 йил 1 ойга қамалди. Ҳар иккиси жазони умумий тартибли колонияда ўтайди. Меҳмоновдан жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш ҳам белгиланди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 125
- 107
- 18
- 10
- 3
- 1