Тойлоқдаги ўлим билан тугаган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди Самарқанд вилояти таълим бошқармасига кўра, 13 ноябрь куни соат 01:00–01:30 атрофида Тойлоқ туманидаги Бахшитепа маҳалласида 5 нафар 8-синф ўқувчиси бўлган автомобиль ЙТҲга учраган. Оқибатда ўқувчилардан бири шифохонада вафот этган. Қолган 4 нафар ўқувчи аҳволи яхши бўлгани сабабли уйига жавоб берилган. Бироқ расмий хабарда автомобилни ЙҲХБ ходимининг ўғли бошқаргани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Аввалроқ манбалар рулда ЙҲХБ ходимининг ўсмир ўғли бўлганини хабар қилган эди. @burgutuzb
- 7
- 1