Тойлоқда мактаб ўқувчилари ЙТҲга учради. Машинани ГАИ ходимининг ўғли бошқаргани айтилмоқда Cамарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 15-мактабнинг беш нафар 8-синф ўқувчиси ўтирган Gentra машинаси дарахтга бориб урилган. Оқибатда 13 ёшли бола ҳалок бўлган. Манбаларга кўра, машинани бошқарган ўсмир ЙҲХБ ходимининг ўғли бўлган. Ҳодиса 12 ноябрга ўтар кечаси туманнинг Нурли йўл маҳалласи ички йўлида содир бўлган. Автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ГАИнинг ўғли бошқарган. У рул бошқарувини йўқотган, сўнг машина йўл четидаги дарахтга урилган. Ҳодиса оқибатида ўқувчилардан бири — 13 ёшли бола машина ичида қисилиб қолиб, ҳалок бўлган. Ўқувчилардан икки нафари жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Манбага кўра, ЙҲХБ ходимининг ўғли аввал ҳам бемалол машина ҳайдаб юрган. Бу ҳолат атрофдагиларга ҳам маълум бўлган, бироқ унга чора кўрилмаган. @burgutuzb
- 65
- 16
- 7
- 4
- 1