Международное внимание к экономическому развитию и культурному наследию Узбекистана

АХБОРОТ | Расмий канал@uzaxborotАрмия и СВО31 октября 2026, 08:59

Line” нашрининг хабар беришича, Боку шаҳрида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири С.Жайшанкар ҳамда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Б.Саидов ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Бокуга қилинган ташриф доирасида ўтказилган ушбу музокарада икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама 'нг муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинган. Музокаралар давомида томонлар аввалроқ эришилган олий даражадаги келишувларни самарали амалга ошириш зарурлиги таъкидланиб, мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш масалаларига асосий эътибор қаратилган. Шунингдек, жорий йилда икки мамлакат ўртасида олий даражадаги мулоқотлар сезиларли даражада фаоллашгани, августда Ҳиндистон бош вазири Н.Модининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки томонлама муносабатлар кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилгани ва ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсад қилингани ёритилган. Манба: Hindu Business Line __Eng muhim va sara xabarlar markazida bo'ling! 📌 🔵 @uzaxborot

Похожие посты

АХБОРОТ | Расмий канал@uzaxborotАрмия и СВО31 октября 2026
Международное внимание к экономическому развитию и культурному наследию Узбекистана

🇬🇧 Буюк Британиянинг “Financial Times” нашрида Тошкентнинг модернистик меъморий обидалари ва уларнинг тарихий-маданий аҳамиятига бағишланган мақола эълон қилинди. Унда Ўзбекистон пойтахтининг XX асрда шаклланган меъморий қиёфаси, замонавий архитектуранинг миллий анъаналар билан уйғунлашуви ҳамда ушбу мероснинг халқаро миқёсда эътироф этилиши ёритилган. Нашр Тошкентнинг модернистик иншоатлари мамлакатнинг маданий тарихини намоён этувчи муҳим бойлик эканини таъкидлайди. Мақолада 1966 йилги зилз...

АХБОРОТ | Расмий канал@uzaxborotАрмия и СВО31 октября 2026
Международное внимание к экономическому развитию и культурному наследию Узбекистана

🇶🇦 Қатарнинг нуфузли “Qatar Tribune” нашрида Доҳа шаҳрида ўтказилган 2026 йилги Жаҳон инвестиция форуми доирасида қўшма комиссиянинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтгани маълум қилинган. Тадбирга Қатар давлат вазири ва Ўзбекистон Инвестициялар вазири ҳамраислик қилган бўлиб, унда ўзаро савдо-иқтисодий ва техник алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинган. Форс кўрфазининг етакчи оммавий ахборот воситаси бўлган мазкур нашрда Ўзбекистон минтақада иқтисодий жиҳатдан фаол ривожла...

АХБОРОТ | Расмий канал@uzaxborotАрмия и СВО31 октября 2026
Международное внимание к экономическому развитию и культурному наследию Узбекистана

⬜️ Жаҳонга машҳур “Forbes” нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон жаҳоннинг етакчи давлатлари ва йирик инвесторлари эътиборидаги марказий ҳамкор сифатида ўз геосиёсий ва иқтисодий мавқеини изчил мустаҳкамлаб бормоқда. Мамлакатнинг жозибадор инвестиция муҳити Вашингтон, Пекин ва ЕИ каби йирик иқтисодий кучларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликка бўлган қизиқишини янада оширмоқда. АҚШ Давлат котиби М.Рубио иштирокида Самарқандда ўтказилган C5+1 вазирлар анжуманида транспорт, энергетика, муҳим минераллар...