🇶🇦 Қатарнинг нуфузли “Qatar Tribune” нашрида Доҳа шаҳрида ўтказилган 2026 йилги Жаҳон инвестиция форуми доирасида қўшма комиссиянинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтгани маълум қилинган. Тадбирга Қатар давлат вазири ва Ўзбекистон Инвестициялар вазири ҳамраислик қилган бўлиб, унда ўзаро савдо-иқтисодий ва техник алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинган. Форс кўрфазининг етакчи оммавий ахборот воситаси бўлган мазкур нашрда Ўзбекистон минтақада иқтисодий жиҳатдан фаол ривожланаётган, хорижий капитал ва технологик ташаббуслар учун очиқ бўлган ишончли шерик сифатида талқин этилган. Хорижий экспертлар томонидан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар барқарор ва прагматик манфаатга асослангани, шунингдек, Тошкентнинг халқаро молиявий доиралар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган институционал салоҳияти юқори баҳоланган. Музокаралар давомида устувор саноат соҳаларидаги дастурларни фаоллаштириш ва тўғридан-тўғри капитал оқимини рағбатлантиришга асосий урғу берилган. Қўшма лойиҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш икки томонлама савдо айланмасини ошириш ҳамда узоқ муддатли сармоявий алоқаларни мустаҳкамлашнинг асосий механизми сифатида кўрсатилди. Манба: Qatar Tribunе __Eng muhim va sara xabarlar markazida bo'ling! 📌 🔵 @uzaxborot