Оҳангаронда боғчада ҳашаротларга қарши дори ичиб қўйган 3 ёшли бола вафот этди Ҳолат 2026 йил 28 август куни юз берган. Орадан бир ой вақт ўтибгина бу ҳақда омма хабар топмоқда. 2023 йилда туғилган тарбияланувчи ошхонада ҳашаротларга қарши ишлатиладиган BSM воситасини ичиб қўйган. Бола зудлик билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Маълумотларга кўра, боланинг бувиси мазкур ташкилот ошхонасида аутсорсинг ташкилоти ходими — ошпаз сифатида ишлаган. Ҳодиса тарбияланувчи бувисининг ёнига, ошхонага кирган вақтда содир бўлгани айтилган. Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан бола ошхонага қандай киргани, хавфли восита унинг қўли етадиган жойда нима сабабдан тургани ва уни сақлаш учун ким масъул бўлгани ўрганилмоқда. @burgutuzb
- 75
- 10
- 7
- 2