Оҳангаронда боғчада ҳашаротларга қарши дори ичиб қўйган 3 ёшли бола вафот этди Бола зудлик билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Дастлабки маълумотда боланинг бувиси боғчада ошпаз бўлиб ишлагани, ҳодиса тарбияланувчи бувисининг ёнига, ошхонага кирган вақтда содир бўлганлиги айтилган. Ҳозирда хавфли восита боланинг қўлига қандай тушиб қолгани ҳамда уни сақлаш учун ким масъул бўлгани ўрганилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/00202518 Kun.uz расмий канали
- 992
- 210
- 198
- 34
- 18
- 12
- 4