‼️Пенсия ҳисоблашда иш ҳақи даврини 10 йилдан 20 йилга узайтириш таклиф этилмоқда Амалдаги тизимга кўра, пенсия тайинлашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидаги кетма-кет энг яхши 5 йиллик иш ҳақи инобатга олинади. Пенсия жамғармаси директори ўринбосари Нуриддин Шадихўжаевнинг айтишича, агар иш ҳақи даври 20 йилга оширилса, фуқаро 6-7 фоиз кўпроқ пенсия олади. “Биз реал одамнинг меҳнат фаолиятини кўриб чиқдик. Унда фуқаронинг сўнгги 10 йилликдаги даромади ўртача ҳисобда 12 фоизга пасайганини кузатдик. Натижада, амалдаги тизим пенсия миқдорини 6-7 фоизга камайтиряпти”- дейди Шадихўжаев ОАВ ходимлари билан кечган матбуот анжуманида. Унинг қўшимча қилишича, пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даври 20 йил бўлса, фуқаронинг турли сабаблар билан иш ҳақи камайган, кетма-кет бўлмаган 2 йили ҳисобдан чиқариб ташланади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 424
- 81
- 35
- 32
- 19
- 6
- 4
- 3
- 2
- 1