⚡️Педофилия учун жазони кучайтириш, жумладан, умрбод қамоқ жазосини белгилаш таклиф этилмоқда Тегишли қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Унга кўра: ➖ 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятлари учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш кўзда тутилмоқда; ➖ боланинг жинсий эркинлигига қарши жиноятларни содир этган шахслар жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли жавобгарликдан ва жазони ижро этиш муддати ўтганлиги боис жазодан озод қилинмаслиги белгиланмоқда; ➖ зўравонликдан жабрланган вояга етмаганларни сўроқ қилиш жараёнини видеоёзув орқали қайд этиш, жинсий эркинликка қарши жиноятлар бўйича жабрланган бола билан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчини юзлаштиришни махсус тартиб асосида ўтказиш таклиф этилмоқда; ➖ Болага яқин шахслар томонидан зўравонлик содир этилган ҳолатларда эса жиноят ишини судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларида васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокини таъминлаш назарда тутилмоқда; ➖зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш механизми ҳам жорий этилмоқда. Бу болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда уларнинг моддий имкониятларидан қатъи назар, малакали юридик ёрдам олиш имкониятини кенгайтиради. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 896
- 101
- 43
- 28
- 18
- 10
- 6
- 2