❗️Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси таклиф этилмоқда Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқмоқда. Унга кўра, 14 ёшга тўлмаган болани зўрлаш ёки унга нисбатан бошқа оғир жинсий жиноятларни содир этганларга узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Шунингдек, бундай жиноятларни содир этган шахсларни жавобгарликка ва жазога тортишда муддат ўтгани инобатга олинмаслиги таклиф этилмоқда. @migrant_mobile
- 49
- 6
- 3
- 2