Уйқу бузилишлари бўлган инсонларда миянинг айрим соҳалари ҳажми кичрайгани аниқланди. Бу шуни кўрсатадики, кўпчилик ишлатадиган "Бугун фикрларимни жамлай олмаяпман" деган ибора жиддий илмий асосга эга бўлиши мумкин. Флорида халқаро университети тадқиқотчилари МРТ (магнит-резонанс томография) ёрдамида ўтказилган 57 та тадқиқотни таҳлил қилиб, уйқусизлик, уйқу апноэси (нафас тўхташи), уйқуда юриш ва бошқа уйқу бузилишлари миядаги таркибий ўзгаришлар билан боғлиқлигини аниқладилар. Миянинг таламус қисмида — ахборотни қайта ишлаш, диққатни жамлаш ва когнитив назорат учун масъул бўлган соҳада — ўзгаришлар кузатилди. Бу ҳолат нима учун уйқу бузилишлари бўлган инсонларда реакция тезлиги пасайиши, қарор қабул қилиш қийинлашиши ва хатоларга йўл қўйиш эҳтимоли юқори бўлишини изоҳлаши мумкин. Уйқуда юриш, даҳшатли тушлар кўриш ёки бошқа турдаги парасомниялардан (уйқу давридаги ғайритабиий ҳолатлар) азият чекадиганларда миянинг "орқа сингуляр кортекс" (posterior cingulate cortex) қисмида ҳам қўшимча ўзгаришлар аниқланди. Ушбу соҳа мотивация ва ҳиссиётларни бошқариш жараёнлари билан боғлиқдир. Батафсил Gorizontда...
- 60
- 24
- 7
- 1