Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди Президент қарори билан, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга истисно ваколат берилди: у 2027 йил 1 февралгача вазирлик марказий аппаратига ходимларни тўғридан тўғри суҳбат асосида ишга қабул қила олади. Вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси, Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолият юритади. 👉 https://kun.uz/kr/22839636 Kun.uz расмий канали
- 781
- 265
- 100
- 75
- 22
- 7
- 6