Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди Президентнинг тегишли қарорларига мувофиқ, Ойбек Йўлдошев вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У тайинловга қадар «PwC Uzbekistan» компаниясининг давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори лавозимида ишлаган. Меҳринисо Пардаева вазир ўринбосари лавозимини эгаллади. У бунга қадар Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган. Шунингдек, Санжар Мирзалиев ҳам вазир ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Беларусь–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори бўлган. @burgutuzb
- 70
- 16
- 13
- 10
- 9