«Ўлим жазосини тиклаш зарур» — Алишер Қодиров қамоқ педофилни меҳрибон педагогга айлантирмаслигини айтди. Миллий тикланиш демократик партияси раиси Алишер Қодиров педофилия ва қасддан одам ўлдириш каби оғир жиноятларга нисбатан ўлим жазосини жорий этиш зарурлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, бундай жиноятчиларни қамоқда сақлаш жамият ҳаловати учун хавф туғдиради ва жиноятнинг янада оғир шаклларига замин яратади. Биз бугун бегуноҳ халқлар ва болалар қирғинига чора кўролмайдиган даражада заиф ва иккиюзламачи мезонларга мослашиш ва ўзларига қарши ишлатилишидан хавотир олаётган қўрқоқ қаҳрамонларни айюҳанносларига қулоқ тутиб бу заруратга кўз юмяпмиз. Рецидивист, бола ўлдира олган ёки мурғак болани топташ даражасидаги маҳлуқ-педофилни қамоқда меҳрибон педагог бўлиб қолишига кимдир ишонса ҳайратланаман. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 538
- 67
- 29
- 23
- 9
- 2
- 2
- 1