Саида Мирзиёева педофиллик учун жавобгарликни максимал даражада кучайтириш режалаштирилаётганини маълум қилди Президент администрацияси раҳбари Наманганда 5 ёшли қизча зўрланиши билан боғлиқ воқеа юзасидан муносабат билдириб, жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилиши, «бундай ваҳшиёна жиноятлар» учун жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрланаётганини маълум қилди. «Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилди. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланади», – дея ёзади ПА раҳбари. 👉 https://kun.uz/kr/46466931 Kun.uz расмий канали
- 3К
- 374
- 89
- 46
- 23
- 13
- 13