⚖️ «Ўлим жазоси қўлланилиши керак». Саида Мирзиёева 5 ёшли қизчани зўрлаган педофил энг оғир жазога тортилишини айтди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманганда ёш қизчанинг зўрланиши ҳақидаги хабарни эшитганини ва бундан ғазабланганини Telegram каналида ёзди. У ушбу жиноятни содир этган шахсга олий жазо берилиши учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрланаётганини маълум қилди. «Назаримда, бундай ваҳшийона жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш керак. Амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган, шу боис жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз. Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилди. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланади», деди Мирзиёева. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 1.3К
- 107
- 92
- 25
- 8
- 5
- 4
- 2