Наманганда 5,6 млрд сўмлик дори воситалари сақланаётган яширин омбор аниқланди Наманган вилоятининг Уйчи туманида умумий қиймати 5,6 млрд сўмга баҳоланган 67 923 бирликдаги дори воситалари сақланаётган яширин омбор фош этилди. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Тадбир давомида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва унинг ишчиси бўлган, 1983 ва 1986 йилларда туғилган ака-укалар томонидан нотурар биноданинг ертўласида яширин омбор ташкил этилгани аниқланди. Омборни кўздан кечиришда хорижда ишлаб чиқарилган 412 турдаги жами 67 923 бирлик дори воситалари топилди. Уларнинг умумий тахминий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Дори воситалари кейинчалик сотиш мақсадида сақланган. Аниқланган дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 🔵 @uzaxborot
В Наманганской области обнаружен скрытый склад лекарственных средств на крупную сумму
Похожие посты
- 👍 93
- ❤ 74
- 😁 28
- 😢 27
- 🤯 22
- 🤔 5
- ❤ 45
- 😱 26
- 👍 10
- 👏 4
- ❤ 20
- 😱 15
- 🏆 6
- 👎 2
- 😁 1
- ❤🔥 1
- ❤ 16
- 👍 8
- 👏 2
- 🤨 1