🚨 Наманганда дори воситалари сақланаётган яширин омбор аниқланди Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Божхона ҳамда Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Тадбир давомида Уйчи туманида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва унинг ишчиси бўлган, 1983 ва 1986 йилларда туғилган ака-укалар томонидан нотурар бинoнинг ертўласида ташкил этилган яширин омбор фош этилди. Омборни кўздан кечириш жараёнида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий тахминий қиймати 5,6 миллиард сўм бўлган 412 турдаги жами 67 923 бирлик дори воситалари келгусида сотиш мақсадида сақланаётгани аниқланди. Дори воситалари белгиланган процессуал тартибда расмийлаштирилиб, олиб қўйилди. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 11
- 7