Янги банкнот ва тангалар ҳақида олдиндан хабар берилади – Марказий банк 2027 йил 19 февралдан банкларни нақд пул билан таъминлаш, мижозларга нақд пул бериш ва янги банкнот ҳамда тангаларни муомалага чиқариш бўйича йўриқнома кучга киради. Унда бошқа масалалар қатори пул белгиларидаги ёзувлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши кўрсатилган. Бу ҳақдаги хабар ортидан шу санадан «янги пуллар муомалага чиқарилиши ёки амалдаги пуллар алмаштирилиши» ҳақида фикрлар пайдо бўлди. Марказий банк Kun.uz’га изоҳида ҳозир муомалада бўлган барча банкнот ва тангалар ўз қийматини сақлаб қолиши, янги намуна ва унинг тавсифини муомалага чиқариш санасидан камида бир ҳафта олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши ҳақида маълум қилди. 👉 https://kun.uz/kr/06699486 Kun.uz расмий канали
- 354
- 93
- 63
- 58
- 24
- 8
- 2
- 2