Янгиланган алифбога ўтиш тартиби белгиланмоқда: қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди ▪️Янги алифбо ҳақидаги қонун 2027 йил 22 апрелдан кучга киради ▪️Паспорт ва бошқа ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас ▪️Қонун кучга киргач, ОАВ материаллари ва босма маҳсулотлар янги алифбода чоп этилади ▪️2027 йилдан пешлавҳалар, ахборот ёзувлари, йўл кўрсаткичлари ва белгилар ўзгартирилади ▪️2027 йилдан клавиатуралар ва сунъий интеллект тизимлари янги алифбога мослаштирилади ▪️2028 йил 22 апрелдан товарлар қадоғи ва ёрлиқларда янги алифбодан фойдаланиш мажбурий бўлади ▪️2031 йилгача мактаб дарсликлари тўлиқ янгиланади Қарор лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 6 декабрга қадар давом этади. 👉 https://kun.uz/kr/85162598 Kun.uz расмий канали
- 595
- 477
- 212
- 175
- 77
- 37
- 15
- 3