Газлаштирилмаган ҳудудларда ноябрь ойи учун электр энергияси тўловлари 350 кВт·соатлик базавий меъёр асосида ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, иситиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш имконияти чекланган ҳудудлардаги хонадонлар учун электр энергиясининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди. Ушбу хонадонлар 350 кВт·соатгача электр энергияси учун 1 кВт·соатга 650 сўмдан тўлайди. Янги тартиб 1 ноябрдан амал қилади. Имтиёздан фойдаланиш учун ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди — у тасдиқланган рўйхат асосида автоматик қўлланилади. Рўйхатларни шакллантириш ва биллинг тизимига киритиш ишлари 25 ноябрга қадар якунланади. Масалан, ой давомида 300 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилган хонадон аввалги меъёр бўйича 220 минг сўм ўрнига янги тартиб асосида 195 минг сўм тўлайди. @burgutuzb
- 24
- 13
- 5
- 1