Газлаштирилмаган ҳудудлардаги аҳоли учун электр энергиясининг базавий меъёри 350 кВт·соатга оширилди ▪️Табиий газ билан таъминланмаган ва газ етказиб бериш имконияти чекланган ҳудудлардаги аҳоли хонадонлари учун электр энергиясининг ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги. ▪️Янги тартиб 1 ноябрдан амал қилади ва ноябрь ойи учун электр энергияси тўловлари ҳам ушбу меъёр асосида ҳисобланади. ▪️Янги имтиёздан фойдаланиш учун аҳолидан ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Хонадонлар тегишли рўйхатга киритилганидан сўнг, 350 кВт·соатлик базавий меъёр автоматик равишда қўлланади. 👉 https://kun.uz/kr/67246267 Kun.uz расмий канали
- 466
- 262
- 197
- 41
- 20
- 9
- 7