🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трампнинг куёви Путинни сиёсатдаги гроссмейстер ва тарихий шахс деб атади АҚШ президентининг махсус вакили, Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачи сифатида иштирок этаётган Жаред Кушнер бундай фикрни Германиядаги Axel Springer медиаконцерни бош директори Матиас Дёпфнер муаллифлигидаги MD Meets подкастида билдирди. "Президент Путин жуда тартибли. У қилган ишлар кимгадир ёқиши мумкин, кимгадир эса йўқ, лекин у, шубҳасиз, сиёсат гроссмейстери. У тарихий шахс. У музокараларга доимо жуда ва жуда яхши тайёргарлик кўрган, жуда синчков. Биз гапираётганимизда у кўп нарсани ёзиб олади, кейин эса ўз позициясини жуда аниқ баён қилади. У масалаларни жуда чуқур тушуниши ва улар бўйича жуда қатъий позицияга эгалиги яққол кўриниб туради. Менинг ва Стив Уиткоффнинг баҳосига кўра, у шунчаки тинчликни эмас, балки Америка билан муносабатларни ўзгартиришга уринишни ва ҳаммасини янгидан бошлаш йўли бор-йўқлигини кўришни истайди", — деди Кушнер. Трампнинг вакили Путин америкалик музокарачиларга Украинага қарши урушда ядро қуролидан фойдаланмасликка ваъда берганини ҳам айтди. "Шу пайтгача Путин ўзини вазмин тутди. У ядро қуролини қўлламасликка рози бўлди, бу, шубҳасиз, жуда муҳим. У бизни бундай нияти йўқлигига ишонтирди", — деди у. Аввалроқ Доналд Трампнинг яна бир махсус вакили ҳамда Россия билан тинчлик музокаралари иштирокчиси бўлган Стив Уиткофф Владимир Путинни "гуманист" деб атаганди. У бу сўзни Путинга АҚШ фуқароси, Россияда ёлланма жангчи сифатида қамалган Стивен Ҳаббардни озод этгани учун миннатдорчилик сифатида белгиси ишлатганди. Уиткоффни бу сўзлари учун Республикачилар партияси вакиллари ҳам танқид қилганди. 🔥 @burchakostida
Джаред Кушнер назвал Владимира Путина исторической фигурой и гроссмейстером мировой политики
Похожие посты
- 😁 4.4К
- 🙈 2.3К
- 🔥 794
- ❤ 645
- 💯 443
- 👀 304
- 👍 7.8К
- 🤡 3.6К
- ❤ 1К
- 🤮 576
- 🔥 283
- 🤣 269
- 😁 590
- 👍 195
- ❤ 86
- 🤯 75
- 🤔 19
- 🔥 17
- 💯 6К
- 👍 933
- ❤ 284
- 🤡 134
- 👏 109
- 😁 83
- 💯 4.2К
- 👍 606
- ❤ 215
- 🤡 104
- 👏 41
- 🤮 37
- 👍 1.7К
- 🤣 575
- ❤ 184
- 🤷♂ 101
- 🤬 63
- 👎 57