«Бу жуда қийин матч ва 14 партияда ҳар нарса рўй бериши мумкин» — Жавоҳир Синдоров «Жаҳон тожи учун курашишдан жуда хурсандман. Кўп шахматчилар бутун умр шахмат ўйнаб ҳам бундай имкониятга эга бўлмайди. Менда эса бу имконият бор. Бу имкониятдан имкон қадар завқ олишга ҳаракат қиламан», деди Жавоҳир Синдоров 2026 йилги жаҳон чемпионлиги матчи олдидан ўтказилган матбуот анжуманида. Болаликда нималардан воз кечгани ҳақида сўралганида Жавоҳир ўз истеъдодига доим ишонганини, аммо 2025 йилгача шахмат устида жиддий ишламаганини айтди. «Ҳар қандай ўйинда доим ғалаба қозонишга интиламан. Шахмат устида жиддий ишлашни бошлаганимдан кейин кучайдим», деди у. Жаҳон чемпионлиги матчи 24 ноябр куни Тошкент вақти билан 19:00да Женева яқинидаги Колони шаҳарчасида, Мартен Бодмер жамғармаси музейида бошланади. Матч 14 партияга мўлжалланган бўлиб, охирги классик партия 11 декабр куни ўтказилади, зарур бўлса, 12 декабр куни тай-брейк баҳслари бўлиб ўтади. 👉 https://kun.uz/kr/87797925 Kun.uz расмий канали
- 698
- 310
- 47
- 32
- 6
- 4