Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча тўхтатиши мумкин Ўзбекистонликлар мамлакатга келганидан кўп ўтмай бир нечта, шу жумладан, вояга етмаганларга қарши жиноятлар содир этгани бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда. «Биз чора кўришга мажбурмиз. Шу сабабли Ўзбекистон фуқароларига виза беришни маълум бир муддатга тўхтатиб туришни ва бу вақт давомида Латвия ҳудудига жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган шахсларнинг кириб келишининг олдини олиш борасида Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик қилишни таклиф қиламиз», деган Латвия ички ишлар вазири Янис Домбрава 29-сентябр куни ҳукумат йиғилишида. @migrant_mobile
- 13
- 5
- 2
- 2