🇰🇬 Қирғизистондаги президентлик сайловида 11 номзод иштирок этмоқчи Қирғизистонда президентлик лавозими учун даъвогарларнинг дастлабки рўйхати аниқ бўлди. 13 ноябр куни сайловга номзодлар кўрсатиш босқичи якунланди. Давлат раҳбари лавозими учун 11 киши курашмоқчи. Улар орасида амалдаги президент, собиқ депутатлар, куч тузилмалари ва давлат органларининг собиқ раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси бор. Барча даъвогарлар сайловда сиёсий партиялардан эмас, ўз номзодини мустақил кўрсатиш йўли билан иштирок этмоқда. Уларнинг айримлари аввал ҳам президентлик кампанияларида қатнашган, бошқалари эса катта сиёсатда илк бор ўз кучини синаб кўришга қарор қилган. Рўйхатдан 10 эркак ва бир аёл ўрин олган. Энг ёши кат а даъвогар 72 ёшда, энг ёши эса бир неча кундан сўнг 35 ёшга тўлади. ◾️ Аймен Касенов — 52 ёшли тадбиркор, муқаддам президентликка ўз номзодини қўйган; ◾️ Азамат Эсенбеков — 42 ёшли иқтисодчи, солиқчи ва собиқ ҳоким; ◾️ Сиймик Жапиқеев — 49 ёшли ҳуқуқшунос, “Чон Казат” ҳаракати вакили; ◾️ Ақай Қидиров — Японияда ишлаш тажрибасига эга 35 ёшли тадбиркор; ◾️ Исхақ Масалиев — таниқли фамилияга ва бой тажрибага эга 66 ёшли сиёсатчи; ◾️ Садир Жапаров — 57 ёшли амалдаги президент, иккинчи муддатга ўз номзодини кўрсатмоқда; ◾️ Бақтибек Қалмаматов — 42 ёшли собиқ депутат ва ўтган сайловлар иштирокчиси; ◾️ Бақитбек Адилов — 44 ёшли собиқ шаҳар ҳокими ва миграция хизматининг собиқ раҳбари; ◾️ Амур Айба Медер — тадбиркор, таржимаи ҳоли ҳақида маълумотлар мавжуд эмас; ◾️ Мамбетжунус Абилов — 72 ёшли МСК собиқ раҳбари, энди ўзи сайловда иштирок этмоқда; ◾️ Клара Сооронқулова — президентлик пойгасидаги ягона аёл, 57 ёшли ҳуқуқшунос. Ҳозирча президентлик сайловининг расман рўйхатга олинган иштирокчилари йўқ. Барча 11 нафар даъвогар белгиланган тартиб-таомиллардан ўтиши шарт. Улар 7 декабрга қадар сайловчиларнинг электрон имзоларини тўплаши мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун камида 30 минг имзо талаб этилади. Зарур ҳужжатларни қабул қилиш 13 декабрга қадар давом этади. Марказий сайлов комиссияси 23 декабргача номзодларни рўйхатга олиш жараёнини якунлаши лозим. Президентлик сайлови 2027 йил 27 январда қирғизистонликлар бўлиб ўтади. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 16
- 1
- 1