🇰🇬 Қирғизистонда президентликка 11 киши даъвогарлик қилмоқда 13 ноябрь куни Қирғизистонда президентлик сайловларига номзод кўрсатиш муддати якунланди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, давлат раҳбарлиги учун 11 киши курашмоқда. Номзодлар 8 декабргача камида 30 минг сайловчининг имзосини тўплаши, ҳужжатлар эса 13 декабргача топширилиши керак. Якуний рўйхат 23 декабргача тасдиқланади. Президентлик сайлови 2027 йил 27 январда бўлиб ўтади. Амалдаги президент Садир Жапаров ҳам номзод сифатида ҳужжат топширган. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 37
- 34
- 17