🇰🇬 Қирғизистонда 11 киши президентлик учун номзодини қўйди 13-ноябрь куни президентлик лавозими учун номзодлар кўрсатиш муддати расман якунланди. Номзодларни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг электрон имзоларини тўплаш жараёни 8-декабрга қадар давом этади. Сайловда расман рўйхатдан ўтиш учун ҳар бир номзод камида 30 минг сайловчининг имзосини тўплаши лозим. Шунингдек, Қирғизистонда президентлик учун курашга сиёсатчи аёл ҳам қўшилди. Республика Олий судининг собиқ судяси Клара Сооронкулова президентлик сайловида қатнашиш учун ариза топширди. У ҳозирча 11 нафар даъвогар орасидаги ягона аёл номзод ҳисобланади. Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2027 йил 27 январь, чоршанба куни бўлиб ўтади. Батафсил Gorizontда...
- 153
- 100
- 18
- 11
- 8
- 5
- 3