Қашқадарёда Янги Қарши шаҳри қурилади Қарши шаҳри, Кўкдала ва Қарши тумани чегарасидаги 5 минг гектар майдонда 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри бунёд этилади. Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳанинг бош режасини 2 ой муддатда ишлаб чиқиш, лойиҳада илғор шаҳарсозлик ечимларидан фойдаланиш топшириғини берди. Шунингдек, Қарши туманидаги канал бўйида 235 гектарлик «Янги Насаф» экомажмуаси қурилади. @burgutuzb
- 26
- 16
- 7
- 2