❗️Маҳкума аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади Президентнинг 2026 йил 12 ноябрдаги қарорига кўра, 1 декабрдан жазони ижро этиш муассасалари ҳузурида 3 ёшгача бўлган болалар учун «Она ва бола маркази» махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари очилади. Марказлар 21-сон колония қошидаги Болалар уйи негизида ҳамда 42-сон манзил-колонияда ташкил этилади. Уларда: ▪️ 5 нафаргача болани қамраб оладиган кеча-ю кундузги гуруҳлар фаолият юритади; ▪️ болалар яшаши, тарбияланиши ва тиббий хизмат олиши учун шароит яратилади; ▪️ озиқ-овқат, кийим-кечак ва зарур анжомлар билан таъминланади; ▪️ болалар ўз вақтида эмланади ва тиббий кўрикдан ўтказилади; ▪️ ҳар чоракда она ва бола учун яратилган шароит мониторинг қилинади. 🔵 @uzaxborot
В Узбекистане создадут специальные детские сады для детей осужденных женщин
Похожие посты
- 👍 155
- ❤ 89
- 😢 32
- 👏 9
- 👎 8
- 🔥 2
- 👍 106
- ❤ 25
- 👎 10
- 😢 6
- 👀 3
- 🔥 1
- ❤ 35
- 👎 12
- 👍 6
- 😢 1
- 👌 19
- 👍 19
- 🔥 13
- ❤ 1